Kompaniya haqida

Бизнинг компаниямиз 1995 йилда “POSBON MEDICAL LTD” номи билан ташкил топган. Фаолиятимизни бошланғич даврида биз вакциналар, зардоблар (сыворотка), озука муҳитлар ва тиббий ускуналар етказиб бериш билан шуғулландик. Ишчилар сони 6 кишини ташкил килган.

1998 йилда “POSBON MEDICAL” МЧЖ асосида “FENIX INTERNATIONAL” КК ташкил этилди. Асосий фаолиятимиздан ташқари биз АКШ дан анализотрлар ва иммунофермент анализаторлар учун тестлар, шу жумладан ПЦР анализаторлари ва реагентлар етказиб беришни бошладик. Ишчилар сони 16 кишига ортди.

2004 йилда   “FENIX INTERNATIONAL” КК асосида “TIBBIYOT DUNYOSI” МЧЖ ташкил этилди. Биз томондан Тошкент шахрида иккита эмлаш марказлари очилди, ушбу вакцинация етсказиб бериш даражасини усишига хизмат килди. Бизнинг хамкорлар GlaxoSmithKline, Sanofi-Pasteur, Serum Institute of India ва бошкалардир. Ишчилар сони 38 кишига ортди.

2012-2013 йилларда биз томондан бутун Республикамиз бўйича эмлаш маркази шахобчалари очилди, шу жумладан Тошкент шаҳри буйича вакцинация марказлари сони ошди.

Бугунги кунда биз эмлаш марказимизнинг 29 та шахобчасига эгамиз,  ва ишчиларимиз сони 212 кишига етди. Биз бутун Республикани камраб олдик ва Гепатит-А, Гепатит-В, АКДС, КПК, Желтая лихорадка, ВПЧ, менингит ва мавсумий гриппга қарши эмлаш ўтказяпмиз. Хар йили 650 ортикрок киши эмланмокда.

Жумладан биз 600 дан ортиқ турли анализлар тахлили килинадиган, малакали ҳамширалар, шифокорлар, гинеколог, невропотолог, педиатр, гастроэнтеролог ва бошкаларга эга клиник-диагностик  лаборатория билан жихозланган “TD-SERVICE” тиббиет маркази очдик.

2014-2015 йилларда биз томонимиздан Андижон, Бухара шаҳарлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шахрида 8 та паразитолгия марказлари очилди, бунда Буюкбритания ишлаб чикарилган  паразитларни турини аниклаб тўлик даволаш амалга оширамиз. Жумладан, Францияда ишлаб чикарилган Фиброскан ускунаси ердамида бир кунда 70 дан ортик одамга хизмат кўрсатадиган, жигар фоалиятини тулиқ аниклаб берадиган иккита шахобчамиз бор. Хозирги кунда 39 та шахобчаларга эгамиз ва ишчилар сони 242 кишига ортди. Биз 4 та сервис мухандисига эгамиз, улар нафакат  бизнинг компания ускуналирини, балки бошка марказлар ва клиникалар ускуналаирини хам тамирлаш бўйича хизмат кўрсатишади.

Бугунги кунда биз Хитой, Европа, АҚШ ва бошка давлатларнинг  илгор компаниялари билан хамкорлик қиламиз.

 

 



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *

Яндекс.Метрика