Компания ҳақида

Бизнинг компаниямиз 1995 йилда “POSBON MEDICAL LTD” номи билан ташкил топган. Фаолиятимизни бошланғич даврида биз вакциналар, зардоблар (сыворотка), озука муҳитлар ва тиббий ускуналар етказиб бериш билан шуғулландик. Ишчилар сони 6 кишини ташкил килган.

1998 йилда “POSBON MEDICAL” МЧЖ асосида “FENIX INTERNATIONAL” КК ташкил этилди.

Асосий фаолиятимиздан ташқари биз АКШ дан анализотрлар ва иммунофермент анализаторлар учун тестлар, шу жумладан ПЦР анализаторлари ва реагентлар етказиб беришни бошладик. Ишчилар сони 16 кишига ортди.

2004 йилда   “FENIX INTERNATIONAL” КК асосида “TIBBIYOT DUNYOSI” МЧЖ ташкил этилди. Биз томондан Тошкент шахрида иккита эмлаш марказлари очилди, ушбу вакцинация етсказиб бериш даражасини усишига хизмат килди. Бизнинг хамкорлар GlaxoSmithKline, Sanofi-Pasteur, Serum Institute of India ва бошкалардир. Ишчилар сони 38 кишига ортди.

2012-2013 йилларда биз томондан бутун Республикамиз бўйича эмлаш маркази шахобчалари очилди, шу жумладан Тошкент шаҳри буйича вакцинация марказлари сони ошди.

Бугунги кунда биз эмлаш марказимизнинг 29 та шахобчасига эгамиз,  ва ишчиларимиз сони 212 кишига етди. Биз бутун Республикани камраб олдик ва Гепатит-А, Гепатит-В, АКДС, КПК, Желтая лихорадка, ВПЧ, менингит ва мавсумий гриппга қарши эмлаш ўтказяпмиз. Хар йили 650 ортикрок киши эмланмокда.

Жумладан биз 600 дан ортиқ турли анализлар тахлили килинадиган, малакали ҳамширалар, шифокорлар, гинеколог, невропотолог, педиатр, гастроэнтеролог ва бошкаларга эга клиник-диагностик  лаборатория билан жихозланган “TD-SERVICE” тиббиет маркази очдик.

2014-2015 йилларда биз томонимиздан Андижон, Бухара шаҳарлари, Тошкент вилояти ва Тошкент шахрида 8 та паразитолгия марказлари очилди, бунда Буюкбритания ишлаб чикарилган  паразитларни турини аниклаб тўлик даволаш амалга оширамиз. Жумладан, Францияда ишлаб чикарилган Фиброскан ускунаси ердамида бир кунда 70 дан ортик одамга хизмат кўрсатадиган, жигар фоалиятини тулиқ аниклаб берадиган иккита шахобчамиз бор. Хозирги кунда 39 та шахобчаларга эгамиз ва ишчилар сони 242 кишига ортди. Биз 4 та сервис мухандисига эгамиз, улар нафакат  бизнинг компания ускуналирини, балки бошка марказлар ва клиникалар ускуналаирини хам тамирлаш бўйича хизмат кўрсатишади.

Бугунги кунда биз Хитой, Европа, АҚШ ва бошка давлатларнинг  илгор компаниялари билан хамкорлик қиламиз.

BIZNING PROYEKTLAR

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилиш станциялари

dori-darmon

Tibbiyot Dunyosi Маркази,  Республика ижтимоий-аҳамиятига эга бўлган,  иккита тиббиёт чиқиндилари ва биоматериалларини йўқ қилиш станциялари қурилишининг лойиҳасини ҳаётган татбиқ этишни мақсад қилмоқда. 2015 йилда, тиббиёт чиқиндиларини  1200 С° ҳароратда хавсиз равишда йўқ қилишни таъминлайдиган ва  ҳалқаро меъёр ва стандартларга жавоб берувчи бешта инсинераторлар* билан жихозланган ана шундай  станцияларни ишга туширишни режалаштирмоқдамиз. 2014 йилнинг декабр ойида биз Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига  станциялар қурилиши ғояси билан мурожаат этдик ва   хатимизга ижобий жавоб олдик.

ВОЗ,  юқумли ва вирусли касалликларнинг глобал равишда тарқалишига қарши курашишнинг кўпроқ оптимал услуби сифатида, ҳамма жойларда инсинератор станцияларини ташкиллаштиришни қатъий тавсия этмоқда.

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилиш станцияларини ташкиллаштириш бўйича лойиҳани муваффақиятли амалга оширилиши ўз вақтида молиялаштиришга боғлиқдир. Хорижий инвестицияларни жалб этишни режалаштирмоқдами, ва  станцияларни ташкиллаштириш, таъминлаш ва эксплуатация қилиш борасидаги харажатларимизни қоплашда қўшимча манба сифатида биз лаборатория татқиқотлари бўйича фаолиятимизни кенгайтириб Тошкент шаҳри ва вилояти давлат касалхоналари ҳамда шифохоналари қошида тахлиллар йиғиш пунктларини очмоқдамиз. Ишга туширилиши ва дастлабки  ривожланиш босқичида лойиҳа  зара олиб келади, биоматериалларни йиғиш  пунктларининг очилиши  уни молиялашти ришнинг қўшимча манбаи  бўлиб хизмат қилади.

Incenerator-11
Умид қиламизки, биоматериал йиғиш пунктларини очиш борасида давлат ДПМ раҳбарлари билан яқиндан ҳамкорлик қилишга эришамиз. Биз яна шунингдек, тахлиллар йиғиш пунктларини очишда Соғликни сақлаш Вазирлиги томонидан ҳар иккала лойиҳанинг муваффақияти туғридан-тўғри боғлиқ бўлган   ҳамкорлигига ишонамиз.    

*Инсинератор — бу тиббиёт ва биологик чиқиндиларни  термик равишда (жуда юқори ҳароратларга куйдириб ташлаш) йўқ қилишдир. Тиббиёт чиқиндиларининг катта фоизини, атроф муҳит учун хавфсиз бўлган, йўқ қилиниши  алоҳида шароитларда содир бўладиган пластиклар ташкил этишини хисобга олган холда   инсинераторлар нафақат юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олади, балки экологик нуқтаи назардан хавфсиз равишда чиқиндиларни утилизация қилиш имконини ҳам беради.

ВОЗ, юқумли ва вирусли касалликларнинг глобал равишда тарқалишига қарши курашишнинг кўпроқ оптимал услуби сифатида, ҳамма жойларда инсинератор станцияларини ташкиллаштиришни қатъий тавсия этмоқда.
Подробнее ›

ГРИПП ва в  ГЕПАТИТига қарши  Вакциналар етказиб бериш

ukol

Tibbiyot Dunyosi хайрия фаолиятини фаол ривожлантиришни давом эттирмоқда, биз  Ўзбекистоннинг  даволаш муассасаларига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича кўпгина лойиҳаларни амалга ошириб бўлдик. 2015 йил кексаларни эъзозлаш йили деб эълон қилинган. Tibbiyot Dunyosi компанияси гуманитр тарзда Республика касалхоналари ва шифохоналари бўйича мўлжалланган 1 500 000 дозада В гепатитига қарши вакцина ва 1500 дозада гриппга қарши жами  суммаси $3 441 000 га тенг  вакцина етказиб бериш лойихасини амалга оширишни бошлаб юборган.  

Подробнее ›

Республика  ДПМ  вакциналар етказиб бериш

doc

 

Tibbiyot Dunyosi,  Ўзбекистоннинг Даволаш-Профилактика муассасаларига вакциналар етказиб бериш борасида улкан тажрибага эга. Мамлакатда санитария-эпидемиологик муаммолар ечими муҳим эканлигини биз тан оламиз ва ҳар йили Марказ раҳбарияти ташаббуси билан Ўз.Р. Соғликни сақлаш Вазирлигини қаллаб-қувватлаш акцияларини ўтказамиз.  2011-2014 йиллар мобайнида биз республиканинг турли касалхона ва шифохоналарига гуманитар ёрдам етказиб бериш ташаббусини кўтардик ва ташкиллаштирдик.

  • 2011 йилда В гепатитига қарши жами суммаси 426 500 $ вакцина беғараз етказиб бериш амалга оширилди. 
  • 2012 йили психиатрик диспансер таъмирлаш ишлари бажарилди ва кир ювиш хоналари зарур ускуналар билан жихозлаб берилди жами суммаси 987 млн. сўмни ташкил этди.
  • 2014 йилда жами 3 246 420 978 сўмлик  А гепатитига қарши 50 000 дозада вакцина беғараз етказиб берилди ва   “Сиҳат саломатлик” журнали хизмат хоналарининг жами суммаси 52,8 млн.сўмлик таъмирлаш ишлари бажариб берилди.
Подробнее ›

Пластик контейнерлар ишлаб чиқарилиши

lab

Tibbiyot Dunyosi, ишлаб бўлган тиббиёт чиқиндиларини йиғиш учун ва кейинчалик бизнинг тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилиш  станцияларимизда уларни йўқ қилиш учун мўлжалланган, платстик контейнерлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Подробнее ›

Тошкент ДМП қошидаги тахлил йиғиш нуқталари

hz

Тошкент  давлат ДПМ қошида биоматериал йиғиш пунктларини ташкиллаштириш

Компаниямиз кучи билан, Тошкент давлат касалхоналари ва шифохоналари базаларида, юқори аниқликдаги ва  сифатли диагностика ўтказиш учун пациентлардан тахлил йиғиш бешта пунктлари очилди, яқин кунларда бутун Ўзбеистон бўйлаб яна 10-12 та шунга ўхшаш нуқталар очилиши режалаштирилмоқда.  

Лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги

Tibbiyot Dunyosi лабораторияси, жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг тахлилларни юқори аниқликда ўтказишга имкон берувчи  ускуналари билан жихозланган.  Ускуналарга, пациентни рўйҳатга олиш вақтида унга штрих-кодини ўзлаштириб берадиган ва маълумот сир тутилишини ҳамда ишлов берилган тахлил натижаларини унинг олинган жойига электрон тарзда жўнатишни таъминлайдиган ЛАТ *(ЛИС) дастури орқали хизмат кўрсатилади ва инсон факторлари билан боғлиқ бўлган хатоликлар эҳтимолини истисно қилади.

Аналитик синфга мансуб зарур лаборатория ва диагностика ускуналарининг  мавжуд эмаслиги сабабли бундай юқори даражадаги диагностикани  давлат касалхоналари ва шифохоналарида ўтказиш имконияти  йўқ.

Бундан ташқари,  пациент турар жойига тегишли тиббиёт муассасаси қошидаги  тахлил йиғиш нуқтаси даволовчи врач йўлланма берган ташқаридаги лабораторияларга бориб тахлил топшириш ва натижаларини олиш учун  пациент сарфлайдиган вақтини камайтиради — пациент икки марта лабораторияга бориши ва ўзининг врачи қабулига яна қайтишига тўғри келмайди.

Тахлиллар йиғиш нуқталарида биз фақат касалхона ва шифохона ўзи мустақил амалга ошира олмайдиган тахлил турларини таклиф этамиз. Бунда ўтказилаётган тахлиллар с ифати ва рақобатбардошлигини назоратга олиш енгил бўлади. Бизнинг режаларимизда — тиббиёт муассасаларига, биоматериаллар йиғиш олиб бориладиган худудда баҳоли қудрат ёрдам кўрсатишдир.

  • Кўрсатадиган хизматларимиз хажмининг 2 фоизи миқдорида бепул тахлиллар ўтказиш;
  • Лабораторияларни жихозлаш учун — 50 млн.сўмлик беғараз лаборатория материаллари;
  • Шпателлардан фойдаланадиган тиббиёт муассасалари учун йилда бир марта акция — 234 млн.сўмлик  1 000 000 шпателелларни беғараз бериш;
  • Тиббиёт персоналининг касалланиш эҳтимолини камайтириш учун игна кесгич ва игна йиғувчилар билан бепул таъминлаш;
  • В гепатити юқиши эҳтимолига мойил ДПМ тиббиёт персоналини бепул вакциналаш;
  • ДПМ оғир касаллари учун тахлилларни жойида олиш ва зудлик билан натижаларини тақдим этиш;
  • Соғликни сақлаш тизимидаги турли йўналишлар врачлари учун машҳур олимлар иштирокида семинарлар ташкиллаштириш.

Тошкент ва Тошкент вилояти ДПМ қошидаги тахлиллар йиғиш пунктлари фаолиятидан олинган фойданинг бир қисмини биз, амалга оширилиши юқумли ва вирусли касалликларнинг тарқалишига қарши самарали курашишга имкон берувчи, Республика учун ижтимоий -муҳим бўлган лойиҳа, тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича  бешта инсинератор билан жихозланган иккита станция ишини молиялаштириш учун сарфлашни режалаштирмоқдамиз.

 

(English) Tibbiyot Dunyosi has established 5 blood sampling venues in Tashkent. These venues are located in State hospitals and clinics for the convenience of patients. High quality diagnosis and precision is guaranteed. Tibbiyot Dunyosi plans to open an additional number of venues In the near future, bringing the total number of venues to 10 – 12
Подробнее ›

Yangiliklar va aksiyalar

Все новости ›

Отзывы пациентов

  • 22 Aprel, 2015,
    Фиброскан
    Делали исследование на аппарате Фиброскан. Удалось обнаружить болезнь в самой начальной стадии. Теперь приступаем к лечению, надеемся на благополучный исход.
  • 22 Aprel, 2015,
    Центр Вакцинации
    Доброго дня! Делали прививку АКДС в вашем Центре вакцинации, все три (пока) прививки перенесли легко и без осложнений. Наш врач рекомендовал делать плановые и другие необходимые прививки именно у вас, и был абсолютно прав.
  • 17 Aprel, 2015,
    Благодарю врачей Медцентра за внимание и заботу!
    Благодарю врачей Медцентра за внимание и заботу!
Все отзывы ›

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *

Яндекс.Метрика