Лаборатория ҳақида

ВОЗ тавсияларига биноан европа стандартлари бўйича жихозланган клиник-диагностика лабораторияси Tibbiyot Dunyosi марказида алоҳида ўринни эгаллайди.  Бу ноёб татқиқот маркази, биз ҳақли равишда фахрланадиган,  илғор тиббиёт технологиялари лабораториясидир.

Бу ерда, эксперт класс тахлил натижаларини 99,99 фоиз аниқлик билан олишга ва қўлда бажариладиган манипуляциялар билан боғлиқ хатоликларни четлаб ўтишга имкон берувчи, лаборатория асбобсозлиги саҳасида жаҳонда етакчи илғорларнинг замонавий охирги авлод автоматик анализаторлари тақдим этилган. (ROCHE diagnostics, Sysmex, Hitachi, Human, Qiagen)  

Лабораториянинг энг муҳим тамойили — татқиқотларнинг юқори сифати ва натижаларини олиш вақтини минималлаштириш. Ускуналарга, пациентни рўйҳатга олиш вақтида унга штрих-кодини ўзлаштириб берадиган ва маълумот сир тутилиши ҳамда ишлов берилган тахлил натижаларини унинг олинган жойига электрон тарзда жўнатишни таъминлайдиган ЛАТ* дастури орқали хизмат кўрсатилади. Шунингдек, ЛАТ дастури штрих-кодларидан фойдаланиш инсон омиллари билан боғлиқ бўлган хатоликлар эҳтимолини истисно қилади.

Клинико-диагностик лабораторияда ўтказиладиган татқиқотлар спектри бугунги кунда 300 та тестдан ортиқни ташкил қилмоқда, улар қаторида: биокимё, иммункимё, паразитологик мажмуа-вий текширувлар, кардиомеркерлар, аллергодиагностика, дори-дармон мониторинги, коагулогия ва бошқалар мавжуд. Яқин ярим йилда ўтказиладиган татқиқот тестлари сони 500 тага кўпаяди.

Tibbiyot Dunyosi марказида Real Time PCR-лаборатория ишламоқда. Реал даврдаги  — новейшая ДНК ва РНК ни  аниқлаш даражасидаги қўзғатувчилар геномларини татқиқ қилиш — юқумли касалликларни диагностика қилишда кенг қўлланилади ва хатто инсон организмидаги микроорганизм донасини ҳам аниқлашга йўл очиб беради.  Real Time тепхнологияси — бу тахлилнинг юқори тезлиги, қўзғатувчининг миқдорий диагностика имконияти, ёлғон-ижобий натижаларнинг минимал хатарида натижалар долзарблиги, инкубация давридаги инфекцияларда клиникачага ва ретроспектив диагнозлаш имконияти ва нафақат ўткир, балки суст кечувчи латент инфекцияларни диагностикалаш имконияти ҳамдир. Real Time PCR услуби   Tibbiyot Dunyosi лабораториясида QIACENE (Германия) компаниясида ишлаб чиқарилган Rotor-Gene Q олти каналли охирги авлод термоциклерида қўлланилади. 

ПЦР В, С, Д юқумли гепатити, бактерияли ва юқумли инфекциялар, хеликобактериоз ва бошқа касалликларни диагностикалашда самара беради ва гастроэнтерология, урология, гинекология, неврология, онкология, гемотология, геонатология, суд тиббиётида, клиник генетика ва тиббиётнинг бошқа соҳаларида қўлланилади.

ПЦР-лабораториясида пробалар билан ишлаш, бошқа пробалардан  ёлғон натижалар олишни истисно қилиш учун  пробиркадан хонага ДНК тушишига йўл қўймайдиган, алоҳида шароитли ва стерилланган маҳсус боксда олиб борилади. Барча услублар— юқори сезувчанликка эга ва ўзига хос бўлиб, касалликларнинг профилактикаси ва инкубация даврида эрта диагностика қилишга йўналтирилган.

Юқори сифатли ва аниқ диагностика ўтказиш учун, шунингдек пациепнтларга қулайликлар яратиш мақсади Тошкент шаҳрининг давлат касалхоналари ва шифохоналарида Tibbiyot Dunyosi компаниясининг бешта анализ йиғиш пунктлари иши ташкил қилинган. Яқинда, даволаш профилактика муассасалари қошида биоматериал йиғиш қўшимча пунктлари очилиши ва уларнинг сонини 10-12 тага етказиш режалаштирилмоқда.

Хозирги вақтда бутун Ўзбекистон бўйича Tibbiyot Dunyosi марказининг филиалларини ташкиллаштириш бўйича ишлар олиб борилмоқда, энг яқин режаларда — открытие Фарғона, Андижон, Бухоро ва Термезда филиаллар очилиши турибди.

Tibbiyot Dunyosi Клиник-диагностика лабораторияси— натижаларнинг ўта аниқлиги, татқиқотларнинг кенг спектри, бажаришнинг энг қисқа  муддатлари!

*Лаборатория маълумоти тизими

Барча анализаторлар ва реагентлар Ўзбекистон Республикасида рўйҳатдан ўтган;клиник-диагностикалабораториясида ўрнатилган автоматик анализаторлар ВОЗ томонидан тавсия этилган барча замонавий стандартларга жавоб беради.



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *