Тахлиллар сифатининг назорати

Фаолиятимизнинг асосий  қоидаси  — юқори аниқлик ва татхлилларнинг юқори сифати.  

 Ускуналарга, пациентни рўйҳатга олиш вақтида унга штрих-кодини ўзлаштириб берадиган ва маълумот сир тутилишини ҳамда ишлов берилган тахлил натижаларини унинг олинган жойига электрон тарзда жўнатишни таъминлайдиган ЛАТ (Лаборатория ахборот тизими) дастури орқали хизмат кўрсатилади. Шунингдек, ЛАТ дастури штрих-кодларидан фойдаланиш инсон омиллари билан боғлиқ бўлган хатоликлар эҳтимолини истисно қилади.  

Tibbiyot Dunyosi  клиник-диагностика лабораториясида ўрнатилган барча анализаторлар ВОЗ тавсияларига биноан замонавий диагностика стандартларига жавоб беради. Ускуна, реагентлар, калибраторлар ва назоратчилар Ўзбекистон Республикаси соғликни сақлаш Вазирлигининг Фармецевтика кўмитасида рўйҳатдан ўтган.

Лабораторида ҳар куни лабораториянинг ички сифат назорати татқиқоти ўтказилади.

Лабораториянинг ташқи сифат назоратини  биз  Тошкентнинг етакчи лабораториялари (Salus Vita Тиббиёт Марказининг лабораторияси,  “Тепло-энерго” марказий лабораторияси ва бошқалар) билан ўтказамиз.

Назорат бўйича барча тадбирлар рўйҳатга олиб борилади

Зарурат бўлган холлардаTibbiyot Dunyosi процедура  бригадаси биоматериаллар олишни уйда ёки идорада амалга оширади. Материалларнинг лабораторияга етказилиш транспортлаш ыатъий стандартларига биноан, биоматериал стабиллигини сақлаб қолишга йўл берадиган, демак – олинган натижалар сифати, ишончлилиги ва юқори даражадаги аниқлигини таъминлайдиган маҳсус контейнерлардан фойдаланган холда амалга оширилади. 

ПЦР-лабораториясида пробалар билан ишлаш, бошқа пробалардан  ёлғон натижалар олишни истисно қилиш учун  пробиркадан хонага ДНК тушишига йўл қўймайдиган, алоҳида шароитли ва стерилланган маҳсус боксда олиб борилади. Барча услублар— юқори сезувчанликка  ва ўзига хосликка эга.

Реагентлар яроқлилик муддати устидан қатъий назорат олиб борилади, у тугагач тест-тўпламидан фойдаланишга йўл қўйилмайли. Тест-тўпламлар қатъий  тавсия бўйича ва йўриқномага кўра қўлланилади. Ҳар бир тест-тўплами ўзининг серия рақамига эга бўлиб, бошқа серия рақами билан адаштиришга йўл қўйилмайди.

Татқиқотларнинг ҳар бир босқичи учун индивидуал турдаги назорат назарда тутилган; олинган барча кўрсаткичлар компьютерда сақланиб қолдирилади, ва зарурат пайдо бўлган холларда, бошқа лабораториялардан олинган кўрсаткичлардаги фикрлар турлилиги, ёки олинган тахлил натижаларида иккиланишлар бўлганида улардан фойдаланиш мумкин. Сифат назорати  ПЦР-татқиқотининг бутун босқичига тегишли бўлади, материални олишдан бошлаб, уни транспортлаш, сақлаш, ва ҳатто тайёр натижалар олингунигача.  Шу йўсинда  сифат назорати, ишончсиз натижаларни четлаб ўтиш учун лаборатория-диагностика тадбирини ўтказишнинг барча босқичларида  олиб борилади.

Яқин келажакда биз клиник лаборатория диагностикаси бўйича ISO 9001 стандартини қўлга киритишни режалаштирмоқдамиз.

Ташқи ва лаборатория ички татқиқотлар сифати назоратини ўтказиш  бизга  ўтказиладиган татқиқотларнинг юқори аниқлигини  кафолатлаш учун асос бўлади.



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *

Яндекс.Метрика