УТТ хонаси (УЗИ)

 

TD-Service Тиббиёт марказида, ултратовуш татқилотларнинг барча асосий турларини УЗД АЛОКА Alpha 6 (Япония) юқори даражали аппаратида, мақбул нархларда бажариш мумкин.  Марказ УТТ-врачларининг юқори малакалари ва синовдан ўтган япон сифати натижаларнинг  максимал аниқлигини таъминлайди. Бир неча дақиқагина давом этадиган диагнозлаш процедурасидан сўнг Марказ пациентлари дархол натижаларни оладилар ва кечиктирмай уларни шарҳлаш учун ўзларига керак мутахассисга мурожаат этишлари мумкин бўлади.

УТТ-диагностикаси  амалда таскари тавсия ва чегараланишларга эга бўлмайди, ахборот учун белгиланиши юқори, бу эса нафақат касалликнинг ривожланиш холатларида, балки бошланиш босқичларида, аниқ диагностика самарали даволаш гарови бўлиб турган вақтда жуда муҳимликни касб этади.

УТТ-аппаратида кўрикдан ўтиш даволовчи врач  тавсиясига кўра амалга оширилади ва маҳсус тайёргарликни талаб этмайди, аммо айрим  чекланишлар борки, улар ҳақида Сизнинг билишингиз фойдалидар.

Қорин бўшлиғини УТТ дан ўтказиш  фақат оч қоринда бажарилади. Агар эрталаб бу процедурани ўтказиш имконияти бўлмаса, уни ўтказишдан олдин олти соатдан кам бўлмаган муддатда енгилгина нонушта қилиб олишга руҳсат этилади.

Қандай бўлмасин бирон дори воситасини қабул қилаётганлигингиз ҳақида врачни огохлсантиринг.
Татқиқот арафасида (икки кун мабойнида)пархез тутиб туриш ва ичакларда газ хосил қилувчи маҳсулотларни истеъмол қилмай туриш. Процедурадан олдинги кун тозалаш клизмасини қилиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (кунига 3 махал 2 тадан)зарур ва процедура куни – 4 таблетка. Рентгенография гастро ёки колоноскопиядан кейин УТТ процедурасини ўтказиш тақиқланади.
УТТ-татқиқоти ўтказилган куни қонни тахлил қилиш тавсия этилмайди. 

Сут безлари УТТ-татқиқотини ҳайз циклининг 10-чи кунида ўтказиш тавсия этилган.

Простата безини  трансректал услубда УТТ дан ўтказиш учун сийдик қопини тўлдириш талаб этилмайди. Процедура куни арафасида тозалаш клизмасини қилиш зарур бўлади.

Простата безини  трансабдоминал услубда УТТ дан ўтказиш сийдик қопини тўлдиришни талаб этади, процедурадан 2-3 соат олдиндан бошлаб сиймаслик ва процедура олдидан  эса 1 литр газсиз сув  ёки бошқа газсиз суюқлик ичиш лозим.

Сийдик қопини УТТ дан ўтказиш  худди эркаклардаги каби аёлларда ҳам сийдик қопининг тўлалигида  амалга оширилади  (процедурадан 2-3 соат олдиндан бошлаб сиймаслик ва процедура олдидан  эса 1 литр газсиз сув  ёки бошқа газсиз суюқлик ичиш лозим). Қисташ кучли бўлган холларда  сийдик қопини қисман бўшатишга йўл қўйилади ва татқиқот вақтигача сийдик қопини етарли тўлдириб олиш учун кўп бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур бўлади.  

Бачадон ва придаткани трансабдоминал услубда УТТ дан ўтказиш сийдик қопининг тўла бўлишини талаб этади, процедурадан 3-4 соат олдиндан бошлаб сиймаслик ва процедурадан 1 соат олдин   эса 1 литр газсиз сув  ёки бошқа газсиз суюқлик ичиш лозим.

Процедура куни арафасида тозалаш клизмасини қилиш зарур бўлади. 

Бачадон ва придаткани трансвалинал услубда УТТ дан ўтказиш сийдик қопи бўшатилган холда амалга оширилади.

TD-Service Тиббиёт марказининг барча хизматлари Прайс-варағи

 

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *