Паразитолог

Шахсий гигиена қоидаларига биз қанча диққат билан риоя қилмайлик, ҳар биримиз —врач-паразитологнинг потенциал  пациентларидирмиз.  Унинг иши —  инсон организмига “жойлашиб олган” турли паразитлар сабабчи бўладиган касаллакларни  профилактика қилиш , диагнозлаш ва даволашдир.   Паразитларнинг бутун бир армияси мавжуд — гижжал, амебалар, хламидиялар, замбуруғ, лямбляла кўпчилик бошқалар; уларнинг борлиги нафақат ўзини ёмон сезишга , балки  соғликни йўқотишгача ҳам олиб келади.

Паразитлар туфайли юзага келадиган бирон касалликларни  ташиб юрувчига айланиб қолиш эҳтимоли  бизнинг атрофимизни кундалик ҳаётимизда ўраб туради, айниқса болалар юқтириб олишга мойилроқ. Уй хайвонлари, яхши ювилмаган резаворлар, мевалар ва сабзавотлар, яхши қайнатилмаган ва қовурилмаган жониворлар гўшти, парранда, балиқ,  ифлос қўллар  — бир қараганда кўзга кўринмайдиган бу факторлар бутун оилангиз учун фавқулотда хавфли бўлиши мумкиндир. Шунинг учун  ҳам ақалли бир йилда бир марта  врач-паразитологнинг профилактик кўригидан ўтиб туриш  алоҳида муҳим, ахир касаллик  ўзининг аниқ аломатларини  кўрсатмаган ҳолда писиб ўтириб, секин-асталик билан кучни ва саломатликни эговлаб бориши мумкин-ку.

Вазн муаммолари, унинг тез йўқолиши ёки йиғиб олиниши, иштаҳанинг бузилиши  — доимий очлик хисси ёки иштаҳанинг  тўлиқ йўқолиши, ҳазм қилишнинг тез-тез бузилиши  — қабзият, диарея, метеоризм,хатто  жисмоний фаолликнинг пасайиши билан кечадиган сурункали чарчаш хавфли касалликлардан бирининг аломатлари бўлиши мумкин. Организмда лямбяларнинг мавжудлиги  жигарнинг шикастланишига ва мураккаб касалликларига  олиб келади,  аскаридалар бронх-ўпка тизими касалликларининг ривожланишига кўмаклашади,  токсоплазмалар  болаларда туғма мажрухлик ёки металь ногиронликка олиб келади. Паразитолог диагностикаси  бизнинг ҳар биримиз учун  мажбурий профилактик тадбир  бўлиб қолиши шарт, — бунга нафақат бизнинг  саломатлигимиз , балки  фарзандларимизнинг  фаровонлиги ҳам боғлиқдир. 

Организмдаги  паразитлар,  сурункали бош оғриғи, аллергиянинг ҳар хил белгилари, пасайиб кетган иммунитет фонидаги тез-тез ОРВИ лар, уйқусизликлар, руҳий сиқилиш ва сержахллик сабаблари бўлиб қолиши мумкин.  Агар Сиз ўзингизаёки оила аъзоларингиздан бирида  шунга ўхшаш бузилишларни  сезиб қолган бўлсангиз,  паразитолог-мутахассисга учрашишни чўзиб ўтирманг, у оқилона диагнозлайди ёки касалликни истисно қилади, зарур холларда эса,  бизнинг клиник-диагностика лабораториямизда касалликни даволашда кўмаклашувчи тахлиллар ўтказишни  тайинлайди .   

 TD-Service Тиббиёт марказининг барча хизматлари Прайс-варағи

 

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *