Вакциналашга тайёрланиш

Immuno-C  вакциналаш Марказида  вакциналашни амалга ошириш, эмлашдан кейинги асоратларни истисно қилувчи тадбирлар мажмуини  кўрсатади.

Эмлашни қилишда олдин,  вакциналаш марказининг барча пациентлари,  барча батафсил аллергоанамнезларни тўплаб, пациентни диққат билан кўрикдан ўтказиб сўраб оладиган, тана ҳароратини ўлчаб ва бошқа зарур манипуляцияларни ўтказадиган врач маслаҳатини олишлари шарт.

Вакциналашни ўтишдан мақсадингиз ҳақида — тақвимий эмлаш, тезкор иммунизация, мавсумий вакциналаш ва ўзингиз ҳамда фарзандинги  саломатлиги холати ҳақида, хозирги вақтда ва икки ҳафта олдинги эмлаш вақтида ўзингизни хис қилиганингиз ҳақида врачга батафсил хабар беринг. Ушбу давр мобайнида ўткир ёки сурункали касалликларнинг  зўрайиш холатлари кузатилмаган бўлиши шарт. Охирги марта вакциналаш ўтказилган санани врачга албатта маълум қилинг.  Шуни олдиндан назарда тутиш керакки,  ўтказилган икки вакциналаш оралиғидаги танаффус  30 кундан кам бўлмаслиги шарт.

Кўп маротаба эмланишлар ўтказилганида ва  охирги марта вакциналашга нисбатан таъсирланиш мавжуд бўлган холларда қўшимча равишда врач маслаҳати зарур бўлади.

Соҳавий мутаҳассислар томонидан диспансерларда хисобга олиб қўйилган  барча ёшдаги пациентлар вакциналаш учун тегишли  врачнинг  рухсат берувчи хулосаларига эга бўлишлари зарур.

Эмлашдан сўнг Марказ врачи  ўттиз дақиқа давомида пациент холатини кузатиб туради. Бу пациепнтда анафилактик таъсирланиш пайдо бўлган холларда малакали ёрдам кўрсатиш учун зарурдир. 

Марказнинг тиббий персонали эмлашдан кейинги уч кун давомида  телефон орқали патронажни амалга ошириб туради. Бундай патронаж  вакцинанинг ўзига хос хусусиятлари ва пациентнинг  холатига  қараб  узоқроқ муддат олиб борилиши мумкин.



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *

Яндекс.Метрика