Грипга қарши вакцина

Ушбу касалликнинг эпидемиологик характери ўзига алоҳида эътибор талаб этади, зеро грипп яшин тезлигида тарқалиб, ҳар йили ер шари аҳолисининг 15 фоизгачасини шикастлайди.

Грипп, кўпчилик ўзини ўзи даволаш оёқда ўтказиб юборадиган беозор касаллик деган фик –  бу хатарли адашишдир, у   хавфли оқибатларга  — оғир асоратларга, саломатликнинг ёмонлашишига ва хатто ўлим билан тугалланишгача олиб келади.

Грипга қарши мавсумий вакциналаш  бутун дунёда алла қачон ўзининг ижобий томонларини кўрсатиб бўлган. Вакцина яхши ўтади ва соғлик учун хавфли эмас. Эмлаш таъсири самарали ва эмланганларнинг 85 фоизида иш беради. Вакциналашдан кейин ҳам грипп билан оғриганларда эса касаллик енгилроқ кўринишда кечади ва  асоратларни чақирмайди.

Грипга қарши ўз вақтида вакциналаш  даволаниш учун вақт ва маблағ сарфлашдан қутқаради ва шунингдек  яқинларингизни  касални юқтириб олишларидан сақлайди. Грипга чалиниб қолиш болалар ва қари ёшдаги одамлар орасида ўлим оқибатлари даражаси юқори, шунинг учун ҳам грипга қарши вакциналаш айниқса  оиласида ёш болалар ва  қариялар бўлган кишиларга тавсия этилади.

Врачлар, эпидемиологик шароитдан келиб чиққан холда мунтазам равишда мавсумий вакциналашдан ўтишни  равсия этадилар.  Одатда, куз фасли охирларида, грипп вирусининг  тахминий конфигурацияси маълум бўлиб қолган вақтда самарали ва долзарб грипга қарши вакцина вужудга келади. 

Грипга қарши эмлаш, олдинги эмлашлар,  товуқ оқсили,  вакцина компонентларига аллергик таъсирланиши бўлганларни орасида ажратиш мумкин бўлган, эмлаш тавсия этилмайдиганларни мутсасно қилган холда  барча кишиларга кўрсатилган. Грипга қарши эмлашни  сурункали касалликларнинг  зўрайиш даврида  ўтказиш  ярамайди.

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *