Laborotoriya
ВОЗ тавсияларига биноан европа стандартлари бўйича жихозланган клиник-диагностика лабораторияси Tibbiyot Dunyosi марказида алоҳида ўринни эгаллайди. Бу ноёб татқиқот маркази, биз ҳақли равишда фахрланадиган, илғор тиббиёт технологиялари лабораториясидир.
Бу ерда, эксперт класс тахлил натижаларини 99,99 фоиз аниқлик билан олишга ва қўлда бажариладиган манипуляциялар билан боғлиқ хатоликларни четлаб ўтишга имкон берувчи, лаборатория асбобсозлиги саҳасида жаҳонда етакчи илғорларнинг замонавий охирги авлод автоматик анализаторлари тақдим этилган. (ROCHE diagnostics, Sysmex, Hitachi, Human, Qiagen)
Лабораториянинг энг муҳим тамойили — татқиқотларнинг юқори сифати ва натижаларини олиш вақтини минималлаштириш. Ускуналарга, пациентни рўйҳатга олиш вақтида унга штрих-кодини ўзлаштириб берадиган ва маълумот сир тутилиши ҳамда ишлов берилган тахлил натижаларини унинг олинган жойига электрон тарзда жўнатишни таъминлайдиган ЛАТ* дастури орқали хизмат кўрсатилади. Шунингдек, ЛАТ дастури штрих-кодларидан фойдаланиш инсон омиллари билан боғлиқ бўлган хатоликлар эҳтимолини истисно қилади.