В Гепатити

Бугунги кунда, гиёхванд моддаларга қарамлилик азият чекаётган ва гиёхванд моддани қабул қилиш учун умумий игнадан фойдаланувчи кишиларнинг  “касбий касалликлари” доирасидан чиқиб кетди. В гепатитининг юқумлилик  даражаси фавқулотда юқори ва  вирус юқишининг олдини олиш мақсадида фойдаланиладиган тўсиқли воситалардан ҳар доим ҳам фойдаланаверилмайди. Ҳимояланмаган жинсий  муносабатлар, касаллик юққан донордан қон қуйиб олиниши, стоматология кабинетларида стерилланмаган тиббиёт асбобларидан фойдаланилиши, инъекция қилиш ва х.кз.вақтида шприцнинг умумий  игнасидан фойдаланишлар касаллик юқишининг сабаблари бўлиб қолиши мумкин.  Худди шу каби  касал юқтиришнинг  қўштирноқ ичидаги “маиший” усуллари ҳам тарқалган, ва вирусни оддийгина гигиена қоидаларига риоя этмаслик  оқибатида ҳам юқтириб олиш мумкин: пирсинг, маникюр ва бошқа пардозлар процедураларини стерилланмаган асбобларда бажариш, бегоналарнинг шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш (тиш чўткаси, устара ва бошқалар).

Касалликни бошидан кечиришдан кейинги умрбодли иммунитет – эмлашдан бош тортиш учун етарли асос бўлади деган фикрда, кишилар кўпинча касалликка чалиниб қолиш хавфини жуда паст баҳолайдилар. Бу орада, В гепатити билан оғриб ўтган беморларнинг жиддийгина фоизи сурункали инфекция ташиб юрувчилар ва атрофидагилар учун яширин  (потенциал) хавфли бўлиб қоладилар. Ўткир ёки сурункали В гепатити туридан азият чекувчилар ўртасида ўлим холатлари даражаси юқори. Лекин, узоқ йиллар мобайнида самара берувчи хавфсиз вакцина воситасида касалликнинг олдини олиш, ўзини ўзи ва яқинларини ўлим хавфини солувчи хатардан ҳимоя қилиш мумкин. 

Катталар орасида, илгари 13-35 ёшларида эмланмаган беморларда ва қариндошлари орасида қон препаратлари билан ишлайдиган тиббиёт персонали, тиббиёт ўқув юртлари талабалари, гемодиализдаги беморлар, тез-тез қон қуйишни қабул қилиб турувчи ва бошқа беморлар мавжуд бўлган хатар гурухидаги шахслари орасида вакцинация  ўтказиш ниҳоятда маъқул бўлади.

В гепатити вирусига қарши вакциналаш Ўзбекистонда профилактик эмлаш Миллий тақвими га киритилган. Бу, жиддий иқтисодий ва ижтимоий  йўқотишларни келтирувчи, беморларни ногиронлик, хаттоки ўлим оқибатларига олиб келувчи касалликнинг  кенг тарқалишига қарши курашишда амалий ёрдам кўрсатади. В гепатити вирусига қарши вакциналаш кўп марта ўтказилади: янги туғилган чақалоқ ҳаётининг биринчи кунида, икки ойлик, уч ойлик ва тўрт ойлик  ёшида.

Immuno-C вакциналаш марказида болалар ва катталарни В гепатитига қарши вакциналашда, асоратларни минималлаштириш учун таркибида консервантлари мавжуд бўлмаган   Энжерикс-В вакцинасидан фойдаланилади.

Эмлаш Миллий тақвимига кўра ВГВ вакциналаш схемаси: 

1 сутка

ВГВ — В гепатити вирусига қарши Вакциналаш

2 ой

ВГВ-2 — В гепатити вирусига қарши Вакциналаш

3 ой

ВГВ-3 — В гепатити вирусига қарши Вакциналаш

4 ой

ВГВ-4 — В гепатити вирусига қарши Вакциналаш

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *