Тиббиёт маркази
TD-Service тиббиёт маркази, Tibbiyot Dunyosi компанияси базасида 2014 йили, бутун оила учун универсал даволаш-диагностика клиникаси форматида Тошкент аҳолисига мажмуавий малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида очилган. TD-Service тиббиёт маркази энг юқори ҳалқаро стандартлар даражасида кўппрофилли даволаш хизматларини кўрсатади ва жаҳонда етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг энг янги ускуналари билан жихозланган. Бу бизга диагнозлаш ва даволаш натижалари сифатини кафолатлашга ва хатолик эҳтимолини минимумга олиб келиш имкониятини беради.
Биз пациентлар учун максимал даражада комфорт муҳит яратдик, чунки ҳар бир врачнинг изоҳларсиз энг муҳим мақсади — бемор ҳақида қайғуриш ва унинг соғайиши учун зарур бўлган барча нарсани қилиш. Тиббиёт марказининг вазифаси — даволашнинг тезкор жараёни учун шароитларни шакллантириш, пациентларнинг вақтинчалик сарфларини минималлаштириш, оптимал, тезкор, аниқ ва сифатли диагнозлаш ҳамда даволаш учун тиббиёт маркази ва лабораторияси врачларининг ҳамкорликда ишлашларини йўлга қўйиш.