Гинеколог

Врач-гинеколог, хомиладор бўлиш ва соғлом фарзандни дунёга келтириш имконияти учун масъул бўлган, аёллар саломатлиги учун энг муҳим соҳа билан шуғулланади. Шунинг учун ҳам врачга кўриниб туришнинг режали “режими”  — бир йилда икки мартадан кам эмас. Алоҳида белгилаб ўтиш керакки, бундай ташрифлар сони барча аёлларга тегишли; бу аёлларни ёшларига қарамай шикастлайдиган мураккаб касалликларни текшиши ва диагностика қилиш учун зарурдир.

Гинеколог хузурига биринчи ташриф  қиз болаларнинг биринчи ҳайз кўришни бошлаганида амалга оширилиши шарт. Кечиктирмаслик мақбул бўлади, айниқса  агар,  ҳайз   оғриқли кечса, қиз қорин остида цикл оралиғи даврида оғриқларни ёки ноқулайликларни хис қилса.

Ҳар бир аёл ҳаётида шундай  давр бўладики, у  фарзандли бўлиш ҳақида ўйлаб қолади. Хомиладор бўлишни режалаштиришдан олдин ўз соғлигини текшириб олиш, мавжуд бўлган нолойиқликларни бартараф этиш зарур ва бу холда гинеколог хузурига ташриф  — муқаррардир. Хомиладорлик даврида уни билимдон врач кузатиб бориши, бўлажак она ва бола аҳволининг ўзига хослиги ҳақида ҳамма нарсани билиши, зарур тахлилларни тацинлаши ва терапия курсларини ўтказиши    жуда  муҳим.

Врача-гинеколонинг мутасаддилик доираси жуда кенг ва турли муаммоларга тегишли. Хомиладор бўлолмаслик, циклнинг бузилиши, кўкрак безларидаги ўзгаришлар, жинсий органлари соҳасидаги ўнғайсизликлар ва кўпгина бошқалар  — врач хузурига кечиктирилмаган ташриф буюришнинг энг долзарб сабабидир.  

Бугунги кунда  аёллар жинсий органларининг онкологик касалликлари муаммоси ҳам  долзарбдир.  Уларнинг барвақт  диагностикаси нафақат касаллик манбаи ва сабабларини аниқлаш оқилона диагнозлашга ёрдам беради, балки касалликни тўлиқ тузатиб юборишга ҳам. Онкологик касалликларга режали диагностик тестлардан ўтиб туриш Сизнинг ҳар йили профилактик тиббий кўрикдан ўтишингизда  мажбурий томонлардан бири бўлиб қолиши шарт.     

Бизнинг клиникамизда Врач-гинеколог маслаҳатининг нархи — 30000 сўм. 
TD-Service Тиббиёт марказининг барча хизматлари Прайс-варағи

 

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *