Тахлилларга тайёргарлик

Тахлилларга тайёргарлик кўриш

Тахлилларнинг аниқ ва ишонарли натижаларини олиш учун  қатор талабларга риоя қилиш ва ўз организмини тўғри тайёрлаш зарур. Барча турдаги тахлиллар учун амал қилувчи қатор умумий  қоидалар мавжуд, айрим татқиқотлар эса маҳсус тайёргарлик кўришни, шу жумладан овқатланишда ва дори-дармонлар қабул қилишда  чекланишларни талаб этади.

Даволавчи врач ёки Tibbiyot Dunyosi   Тиббиёт марказининг  мутаҳассиси билан  тахлиллар арафасида маслаҳатлашиб олиш  мажбурий! Врачга  қабул қилиб юрган дори-дармонларингиз ёки яқин вақт мобайнида  ўтказган процедураларингиз ҳақида врачга хабар беринг. Бу Сизни татқиқотга тўғри тайёргарлик кўриш бўйича ва унинг санасини  тайинлаш  масаласидаги кўпгина саволлардан  ҳалос этади.

Биз Сиз учун, ўз организмингизни тахлилларга тайёрлашни назорат қилишингизга асос бўлувчи эслатмани тайёрладик.

Қон тахлилини топширишга тайёргарлик. Асосий талаблар ва тавсиялар:

  • Тахлил санасидан 14 кун аввалдан бошлаб дори-дармон воситаларини қабул қилишни тўхтатиш зарур. Қондаги дори-дармон концентрацияси татқиқотида бундай қилиш талаб этилмайди.
  • Ҳаётий-зарурлиги жихатидан дори-дармонларни бепкор қилишнинг имконияти бўлмаган холларда бу ҳақда ўз врачингиз ёки  Tibbiyot Dunyosi Тиббиёт Маркази врачига маълумо қилинг, шунигдек бизнинг лабораториясиз врач-лаборантига ҳам.
  • Аччиқ, қаттиқ қовурилган овқатдан ва рационида ёғлар юқори бўлган маҳсулотлардан, тахлиллар ўтказилишидан 24 соат олдин алкоголдан воз кечинг, тахлиллардан би соат олдин чекиш тақиқланади. Жисмоний  юкланиш ва рухий хис-хояжонланишлардан сақланишга харакат қилинг. Фақат газсиз сув ичиш учун руҳсат берилади, иложи бўлса уни ҳам  тўхтатиб туриш лозим.   
  • Қон тонгги вақтларда наҳорга топширилади.
  • Ноаниқ натижаларга йўл қўймаслиги учун, физиотерапия процедуралари, асбоб-ускуналар билан текширув, рентген, УТТ, уқалашлардан кейин қон топшириш ярамайди.

Қон тахлилларини топширишга тайёргарлик кўришдаги алоҳида талаблар ва тавсиялар:

Мочевина

  • 48 соат олдиндан бошлаб пархез сақланг, жисмоний юкланишни чегараланг, Рациондан пуринларга бой бўлган маҳсулотларни чиқариб ташланг: жигар, буйраклар, ҳамда гўшт ва балиқ,  кофе ва чой истеъмолини чегараланг.

 Холестерин, липопротеинлар

  • Тахлил арафасида 14 соат мобайнида овқатланмай туринг. Агар тахлил мақсадлари, қондаги липидлар даражасини камайтирувчи воситалар билан даволашнинг гиполипидемик самарасини аниқлашга қаратилмаган бўлса, тахлил ўтказилишидан икки ҳафта олдин уларни қабул қилишни тўхтатинг.

Глюкоза

  • Тахлилни ўтказиш сувдан ташқари ҳар қандай бошқа ичимликларни истеъмол қилишни тақиқлайди. Тишларни ювиш, дори-дармонлар қабул қилиш ман этилади.

Глюкозотолерантлик тести

  • Тахлиллардан уч кун олдин камуглеводли пархезга амал қилинг,  ҳар қандай даволаш процедуралари ва дори-дармон қабул қилини  тўхтатинг. Татқиқот арафаси тундан (14 соат мобайнида) чекиш, оқватланиш ва алкогол қабул қилиш  ман этилади. Татқиқот, глюкозани аниқлаш бўйича олдиндан натижалар мавжуд бўлган  равишда эрталаб наҳорга ўтказилади. Глюкозотолерантликка тестни  операциялардан, туғуруқдан, кучли хаяжонланишдан кейин;  яллиғланиш жараёнлари,  жигарнинг алкоголли циррози, гепатитлар мавжуд бўлган холларда ўтказиб бўлмайди.  Худди шунингдек,  ҳайз вақтида,  глюкоза сўрилиши бузилиши билан кечувчи ОИТ   касалликларида тавсия этилмайди.  Хомиладорлик даврида  татқиқотлар ўтказиш учун, хомиладорлик муддатларига , олдинги хомиладорлик кўрсаткичлари  ва ирсий факторларга қараб алоҳида қоидалар мавжуд . Тест ўтказишдан олдин , бажарилиши қатъий зарур бўлган шунга ўхшаш тавсияларни берувчи врач маслаҳати керак.

Гормонал  татқиқотлар  

  • Гормонларга қонт топшириш эрталаб наҳорга амалга оширилади. 48 соат давомида  таркибида ёғлар жуда паст бўлган пархез тутиш кўрсатилган.  Тахлил арафасида кечки овқат  енгилгина бўлиши керак.  Ўта совиб кетиш ва исиб кетишдан, шунингдек жисмоний ҳамда  руҳий  зўриқишлардан сақланишни тавися этамиз.

Қалқонсимон безлар гормонлари

  • Бирламчи татқиқотларни ўтказишда қалқонсимон безлар фаолиятига таъсир этувчи воситаларни  4 ҳафта олдин  тўхтатиб қўйиш талаб этилади. Такрорий тахлилда  — воситаларни татқиқот кунида   истисно қилиш.  Бу ҳақда ва бошқа дори-дармонлар қабули ҳақида албатта даволавчи врач  ва врач-лаборантга маълум қилинг.  

АКТГ, кортизол

  • АКТГ и кортизол  — кучли ҳаяжон гормонлари бўлиб , уларнинг даражаси цқилк ўзгаришларига мойил,  энг ахборотчан натижаларни  эрталаб соат 9 дан олдин  ўтказилган татақиқотлар натижасидан олиш мувмкин. Кучли ҳаяжонларни  истисно қилувчи, тинч, вазмин хиссиётли холатда бўдлиш тавсия этилади, чунки  қонга  бесабаб гормонларни чиқарилиши кўрсаткичларнинг  ошиб кетишини келтириб чиқаради.

Жинсий гормонлар

  • Ушбу татқиқотда ҳайз  цикли босқичини хисобга олиш зарур бўлади, шунинг учун ҳам репродуктив тизим гормонларига қон  қатъий равишда ҳайз  цикли босқичига биноан топширилади. У ёки бу гормонларга тахлил  циклнинг қайси кунида топширилиши ҳақида врач билан маслаҳатлашиб олинг.  Тахлилларни эрталаб,  тинч хисссиётли холатларда  амалга ошириш муҳимдир. Важно делать анализ утром, в спокойном эмоциональном состоянии. 

Онкомаркерлар

Умумий ПСА , эркин ПСА

  • ПСА ни аниқлаш учун қонни, простата бези биопсияси ва простатани уқалаш ўтказилганидан кейин 2 ҳафтадан сўнг топшириш мумкин. ПСА нинг хирургиядан кейинги  даражасини аниқлаш  6 ҳафтадан сўнг ўтказилади.

 Қонда инфекция мавжудлиги тахлили

Тахлиллардан  олдин икки кун мобайнида таркибида ёғлар паст бўлган пархезни албатта тутинг. Юқумли гепатитлар тахлилларида икки кун аввал рациондан цитрусли, тўқ сариқ мевалар ва сабзавотларни истисно қилиш тавсия этилади.  
 IgМ синфига мансуб антитаначалар мавжудлиги тахлилини касалланиб қолгандан сўнг 1 ҳафтадан кейин ўтказиш лозим бўлади, IgG, IgA синфига мансуб антитаначалар мавжудлиги тахлилини  —  10-14 кундан олдин.



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *

Яндекс.Метрика