Кўпинча бериладиган саволлар

Болани эамлашга қандай қилиб тўғри тайёрлаш керак?

Соғлом болани  вакциналашдан олдин хеч қандай маҳсус чоралар кўриш лозим бўлмайди. Уни овқатлантириш рационига хеч қандай янги маҳсулот қўшиш мумкин эмас, болага аллергик таъсир кўрсатиш эҳтимоли бўлган маҳсулотларни истеъмол қилишини  чегараланг . Унга, даволовчи врачнинг алоҳида тавсиясисиз янги медикаметларни берманг, уни совқотишдан ва ўта исиб кетишидан, юқумли касаллар билан мулоқатда бўлишдан сақланг.  Эмлашга  қандай қилиб тўғри тайёрланиш ва ундан оғриқсиз “ўтиб олиш” ҳақида    Вакциналашга тайёрланиш ва Ота оналарга маслаҳатлар  рукунларидан батафсил билиб олишингиз мумкин.

Агар бола эмланган бўлса, демак у  касалланмайдими? 

Бахтга қарши, инфекциядан хавфсизликка юз фоизлик кафолатни берувчи  вакциналар мавжуд эмас. Лекин вакцинанинг  таъсири  кафолатлайдики: эмланган болаларда касалланиш — фавқулотда кам. Ва бу содир бўлган чоғида ҳам , касаллик  енги кечади ва хавфли асоратларни каелтириб чиқармайди,  бола “енгил кўринишда оғриб ўтади”.  Шунинг учун, 100 фоизлик кафолат бўлмаганлиги асосида эмлашдан бош тортишга арзимайди. 

Эмлатиб, вакциналашдан сўнг хосил бўлган сунъий иммунитет олишдан кўра, касаллик билан оғриб ўтиб умрбодга иммунитетли бўлиб олган яхши эмасми?

Оғир юқумли касалликни бошидан ўтказиш оқибатида, табиий равишда  орттирилган иммунитет  —кетидан олиб келадиган касалликлари билан жиддий асоратлар фонида шубҳали бонусдир. Полиомиелитдан сўнг  паралич ривожланиб кетиш эҳтимоли бор,  гемофил инфекциялари ментал ногиронликка олиб келади , В гепатити жигарни жиддий шикастлаши хатто, жигар етишмовчилигигача бўлиши билан хавфлидир, сувчечак  карлик ва жотилжам  хавфини солади. 

Вакциналаш —  бу атиги эмланиш вақтида  кичик бир ўнғайсизлик  ва кейинчалик  асоратларсиз кечувчи ҳамда ўз-ўзидан изсиз йўқолиб кетиш имкони бўлган, лекин мажбурий бўлмаган бир ноқулайлик бўлиб турган вақтида.

Эмлашдан кейин болада қандай таъсирланишлар бўлиши мумкин?

Эмлашдан кейинги 24 соат ичида, боланинг вакцина қуйилган жойида қизариш, шишиш, оғриш пайдо бўлиши мумкин. Юқори тана ҳарорати, ўнғайсизлик холати, ўзини ёмон сезиш, иштаханинг пасайиши,  бехаловат уйқу, йиғлоқилик, инжиқлик  холатлари истисно қилинмаган. Бундай таъсирланишларнинг давомийлиги  уч кундан ошмайди. Қизамиқ, эпидемик паротит ва қизилчага қарши эмланишдант сўнг бундай холатлар 5 дан 14 кунгача бўлган даврда бўлиши мумкин . Одатда, енгил холсизланиш врачга мурожаат қилишни талаб этмайди.

Эмлашдан кейин қандай холатларда тез ёрдам чақириш зарур?

Болани албатта даволовчи врачга кўрсатиш  ёки тез ёрдамни чақириш лозим, қачонки, боланинг тана ҳарорати кўтарилиб кетса, ва врач томонидан тавсия этилган ҳарорат пасайтирувчи воситалар ёрдам бермаса,  чангак бўлиш пайдо бўлса. Хушдан кетиш,  безовталаниш, овқат ва сувдан бош тортиш,  эмланган жойида йирингли  яра пайдо бўлиши ҳам  врачга мурожаат қилиш учун сабаб бўлиши мумкин.

Биз  жамланган (комбинированная) вакциналашни қилишимизга тўғри келаяпти. Бу нимани англатади? 

Жамланган (комбинированная) вакцина, бир вақтнинг ўзида болани бир неча инфекциялардан компекс равишда ҳимоялашни маъносига эга. Бунда  гўдак учун оғриқли бўлиши мумкин бўлган инъекциялар миқдори минимумга келтирилади.  Бундан ташқари,  жамланган вакциналар вақт ва  пулни тежайди чунки эмлашлар сони камаяди,  ўз навбатида   —  тиббиёт муассасаларига ташрифлар ҳам .

Фарзандимизни  сизнинг Вакциналаш марказингизда режали вакциналашдан ўтказмоқчимиз. Канақа хужжатлар зарур бўлади ? 

Вакциналашнинг ҳар қандай турини режали, мавсумий ёки эпидемиологик кўрсаткичларга кўра ўтказишда  боланинг ўсиш тарихи  деб номланадиган  — турар жойидаги шифохона карточкасини (анкета) тақдим этиш зарур .

Болани АКДС га тайёрлашда нималар қилиш керак? Қандай тахлилларни топшириш керак, кайси врачлар маслаҳатини олиш лозим?

АКДС га биринчи вакциналаш арафасида, қўлингизда  боланинг олдиндан қилинган қон ва пешоб тахлиллари натижалари бўлган холда  уни болалар невропотологига кўрсатишингиз керак. Агар мутахассис  мавжуд тахлиллар, кўрик ва ота-оналаридан сўров натижалари асосида тиббий тескари тавсиялар эҳтимолини истисно қилса, у эмлашга рухсат беради.  Соғлом бола учун АКДС эмлаш олдидан, бевосита вакциналаш олдиган врач кўригидан ташқари  хеч қандай тайёргарликнинг кераги йўқ,
Диспансер хисобида турувчи болалар,  тегишли тор мутахассис маслаҳатларини олишлари зарур.

Биз ярим йил муддатга эмлашларни тиббий рад этишни олдик. Қандай холларда вакциналаш мумкин бўлмайди?

Фарзандингиз саломатлигини кузатиб турувчи  педиатр ёки тор мутахассис қатор сабаблар ёки улардан бири бўйича эмлашга руҳсат бермаслиги мумкин. Эҳтимоли бўлган аргументлар орасида эмлашга қарши бўлган кўплаб факторлар чиқиши мумкин: Тана ҳароратининг юқорилиги, олдинги эмлашга нисбатан ўткир таъсирланиш, яққол кўриниб турган аллергик холатлар, боланинг қабул қилиб турган медикаментлари  вакциналаш билан тўғри келмайдиган холларда, чангак бўлиш мавжудлигида, иммун тизими касаллигида, бола вакциналаш билан тўғри каелмайдиган даволанишдан ўтаётганида ва хк.з.  Агар Сиз тиббий рад этишни олган бўлсангиз, беплгиланган муддат ўтганидан сўнг врачга  дастлабки ёки вакциналашни янгилаш масаласи билан мурожаат этинг.

Болаларни вакациналаш қандай режага асосан олиб борилади?

Бола  ўзининг биринчи эмланишларини  туғуруқхонада олади.  Кейинги навбатдаги вакциналашлар  Ўзбекистон аҳолисини иммунизациялаш Миллий дастури доирасида  маҳсус ишлаб чиқилган режали вакциналаш жадвалига асосан содир бўлади. Вакциналаш муддатлари ва саналари ҳақида Сиз ўз врачингиздан сўрашингиз мумкин.  Ҳар бир эмлаш учун боланинг  аниқ белгиланган ёши  оптимал равишда тегишли бўлиши сабаб, белгилаб берилган муддатларга диқққат билан риоя этиш тавсия қилинади. Лекин ёдда тутинг: гўдакнинг хавфсизлиги учун зарур бўлган эмлашларни қилиш хеч қачон кеч бўлмайди, ва хатто, боланинг ёши иммунизация муддатларига тўғри келмай қолган холларда ҳам,  саломатлик билан тузатиб бўлмас муаммоларни четлаб ўтиш учун врачга мурожаат этинг ва чўзиб ўтирмай узилиб қолган вакциналаш жараёнини давом эттиринг ёки янгиланг никогда не поздно сделать прививки, необходимые для безопасности малыша, и даже в том случае.

Кўчилик ота-оналар,  эмлаш боланинг иммунитетини пасайтириб юборади ва врачларнинг ўзлари ҳам  болаларини эмлатмайдилар деган  аргументлар асосида  кўра-била туриб вакциналашдан бош тортмоқдалар. Шу  ростми?

Янги туғилган болаларда иммунитет тизими ривожланган бўлади,  ва у гўдакларни туғилган вақтидан бошлаб атрофини ўраб турган ва шахсан иммунитет шарофати билан кучи ета оладиган  бактериялардан  ҳимоя қилади. Лекин ҳаммасидан эмас. Эмлашлар биз туғилган вақтимизда олган табиий иммунитетимизнинг қаршилик қилишга кучи етмайдиган касалликларга қарши самарали ҳимояни ишлаб чиқаришда болага кўмаклашади.  Болалар ҳаётининг биринчи икки йилида оладиган эмлашлари соғлигимиз учун келажакка тайёрлаб қўйлган қандайдир ярим маҳсулоти бўлиб қолади. Улар иммунитет тизимини  кучсизлантирмайди, чунки боланинг иммун тизими ҳар куни табиий равишда бажаришни уддалаётган вазифаси вакциналашга сарфланган харажатлардан юз баробар юқоридир.  Чақалоқлар иммунитети вирус ва бактериялардан ҳимоя ишлаб чиқарган холда эмлашлардан аъло даражада таъсирланади.

Ҳар бир врач  инсонниг иммун тизими ишлаш ҳусусиятларини яхши билади, ва шу сабабдан болаларининг саломатлиги ва хавфсизлиги учун вакциналашдан хеч қачон бош тормайди.



Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *