АКДС эмлаш
АКДС тавсири: адсорбирланган кўк йўтал-дифтерия-столбняк вакцинаси, демак, эмлашнинг таъсири бир вақтнинг ўзида учта қўрқинчли юқумли касалликлардан ҳимоялайди.
Кўк йўтал-дифтерия-столбняк болалар учун нимаси билан хавфли, ва нима учун “касалланиб” табиий иммунитет ҳосил қилиб олишдан кўра эмлатиб сунъий иммунитет олишяхшироқ?
- Дифтерия (бўғма) ўзининг юқумли токсик шок, полиневрит, нефроз, миокардит, нафас йўлларини ёпилиб қолиши каби оғир токсик асоратлари билан хавфли хисобланади.
- Столбняк генераллашган тетаник чангак холатига олиб келиш даражасида асаб тизимининг шикастланишини чақиради.
- Кўк йўтал, айниқса бир ёшгача, апноэ (нафаснинг тўхтаб қолиши) чақириши ва ўлим холатига олиб келиши мумкин. Оғир гипоксия холати, чангак синдромини ва гепоксик энцефалопатия ривожланиши хавфини солучви бўғиқ йўталиш хуружи ушбу касалликка хосдир.
Ножўя реакциялар хатто замонавий ва сифатли вакциналар билан вакциналанган холларда ҳам пайдо бўлиши мумкин ва улар вақтинчалиликни касб этади. Енгил ножўя таъсирлардан то, врач кўригидан ва тахлиллардан сўнг ёқмайдиган деб аниқланмаган, соғлом бола эмлаланганлиги фактини хисобга олган холда, оғир асоратларгача бўлган статистикани таққослаб кўринг:
- Енгил ножўя таъсирлар орасида ҳар 4 нафар боладан 1 да тана ҳароратининг кўтарилиши, ноқулайлик, игна кирган жойида шишиш ва қизариш кузатилади. 10 нафар боладан 1 да – иштата йўқолади, қусиш, ич кетиши, сўлғинлик ва уйқучанлик кузатилади.
- Ўртача оғир чангак бўлиш каби ножўя таъсирлар 14 500 нафар баладан 1 да, тана ҳароратининг 39,5° даражага кўтарилиши 15 000 нафардан 1 гўдакда кузатилади.
- Вакцина компоненларига жиддий аллергия миллион боладан 1 да бўлиши мумкин, бевосита эмлашдан сўнг пайдо бўлган неврологик бузилишлар эса жуда кам учрайди, ва шунинг учун ҳам уларни, вакцинанинг ножўя таъсир билан алоқадорлигини аниқлаш имконияти йўқ.
Организмнинг эмлашга нисбатан бўлиши мумкин бўлган ҳар қандай таъсирланиши – меъёрий холат бўлиб, у иммунитет шаклланаётганлиги ҳақида дарак берувчи ўзига хос бир сигналдир. Қандай бўлмасин бирон бир салбий холатнинг мавжуд эмаслиги — бу сизнинг врачингиз билан биргаликда барча салбий холатларни минимум даражага келтиришга эришганлигингиз натижасидир. Муҳими вакциналашга билимдонларча тайёрланишдир: фарзандингизни даволовчи врач билан ёки Бизнинг Тиббиёт Марказимиз педиатр-врачи билан маслаҳатлашинг, Вакциналашга тайёрланиш бўйича Ота-оналарга маслаҳатларни ва тавсияларни диққат билан ўрганиб чиқинг, шунингдек, Кўпинча бериладиган саволлар бўлимини ҳам, ва Сиз унда ўзингизни ташвишга солаётган саволларга жавоб топасиз.
АКДС коплексли вакцинаси, риоя этилиши зарур бўлган қатъий ўрнатилган танаффуслар билан кўп маротаба юборилади (бирламчи курс доираси учун энг камида 30 кун). Эмлашлар Миллий тақвимига кўра АКДС вакциналаш схемаси :
2 ой |
АКДС-1 — Кўк йўтал, бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши эмлаш вакциналаш |
3 ой |
АКДС-2 — Кўк йўтал, бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши эмлаш вакциналаш |
4 ой |
АКДС-3 — Кўк йўтал, бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши эмлаш вакциналаш |
16 ой |
АКДС-4 — Кўк йўтал, бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши эмлаш вакциналаш |
7 йил |
АДС-М-5 — Бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши ревакциналаш |
16 йил |
АДС-М-6 — Бўғма(дифтерия), ва қоқшолга (столбняк) қарши ревакциналаш |