Сариқ безгак

 

Экзотик касаллик – сариқ безгакка қарши вакциналашдан — тропик мамлакатларга саёҳат қилишга тайёрланаётган барча саёҳатчилар (сайёхлар ва хизмат сафарига борувчилар) ўтишлари зарур.  Сарий безгакка қарши эмлаш қўштирноқ ичидаги “сайёҳлар вакцинаси” турига киради ва унинг асосий вазифаси  —  инсонни ватанидан олисда бўлган вақтида унинг саломатлигини ҳимоя қилишдир.

Эмлаш, эпидемик жихатдан қулай бўлмаган мамлакатларга йўл олганлар учун мажбурийдир: худудлари ёмғирли тропик ўрмонларда жойлашган Жанубий Америка, Марказий, Ғарбий, Жанубий ва Шарқий Африка мамлакатларига.  Ёмғирлар мавсумидан сўнг  касалликнинг асосий ташиб юрувчилари бўлган — чивинлар оммавийлиги бошланади, равшанки, касалланиш максимал даражада юқорига “учади”. Тропиклардан “ олиб келтирилган” сариқ безакнинг бирдан авж олиши бер неча бор Европа ва АҚШда  рўйҳатга олинган. Бу касаллик карантинлиларга мансуб бўлганлиги боис эса, мамлакатлар  бундай авжланиш ёки  ягона холатлар ҳақида ВОЗ га маълуот беришга мажбурдир.  

*Вакциналанишдан бош тортиш холларида мамлакатдан чиқиш тақиқлаб қўйилади. Бу касаллик нимаси билан шунча хавфли ?  

*Сариқ безгакдан ўлиш холатлари  — 10-40 фоизгача. Бу фавқулотда хавфли вирусли касаллик бўлиб, унинг оқибатида ички органларнинг:  буйрак, жигар, талоқ, иликлар шикастланиши юзага келади,  ҳар хил органларда ва мушакларда  қон қуйилиши, қон кетиши  содир бўлади.  Касаллик юқори тана ҳарорати, тиш милкларидан қон кетиши, қусиш, бурундан қон кетиши,  жигар ва талоқнинг оғриқ билан катталашиши фонида жуда оғир кечади.

*Сайёҳлардан хеч бири, чивин чақиши ёки инфекция ташиб юрувчи билан ҳимояланмаган  мулоқатда бўлишдан кафолатланмаган бўлгани сабабли сариқ  безгакка қарши вакциналанишдан ўтиш  мақсадга мувофиқ бўлади. Вакцина  Россияда ишлаб чиқарилади, жўнаб кетишдан 10 сутка олдин курак остига бир марта юборилади.  10 сутка мобайнида, 10-15 йилга сақланиб қолувчи  иммунитет ҳосил бўлади.

*Сариқ безгакдан болалар ва ўсмирларни вакциналаш учун,  бошқа эмлашлар ва вакциналаш тадбирларининг оралиқ  муддатлари хисобга олинган маҳсус схема  назарда тутиб қўйилган.

*Одатда,эмлаш яхши кечади, айрим холларда инъекция қилинган жойда қизариш ва шишиш  пайдо бўлиши мумкин, лекин улар 2-3 суткадан сўнг ўз-ўзидан йўқолади. Инъекция қилинган жойда қичишиш, оғриқ  сезиш, холсизланиш холатлари кўриниши мумкин. Бу  — 3 сутка давомида ўтиб кетадиган хавфсиз таъсирланишлардир.

*Сариқ безгакка қарши вакциналашдан ўтишдан олдин  Вакциналаш Маркази  врачи билан маслаҳатлашинг ва  эҳтимоли бўлган тескари тавсиялар ва турли таъсирланишлар ҳақида билиб олинг.

Immuno-C Вакциналаш Марказида  катталар ва болаларни сариқ безгакка қарши вакциналашда  Россияда  ишлаб чиқарилган  сариқ безгакка қарши тирик вакцинадан фойдаланилади.

Ваше Ф.И.О *

Дата рождения *

Ваш e-mail *

Ваш номер телефона

Куда *

Причина запроса *