Тошкент ДМП қошидаги тахлил йиғиш нуқталари
Тошкент давлат ДПМ қошида биоматериал йиғиш пунктларини ташкиллаштириш
Компаниямиз кучи билан, Тошкент давлат касалхоналари ва шифохоналари базаларида, юқори аниқликдаги ва сифатли диагностика ўтказиш учун пациентлардан тахлил йиғиш бешта пунктлари очилди, яқин кунларда бутун Ўзбеистон бўйлаб яна 10-12 та шунга ўхшаш нуқталар очилиши режалаштирилмоқда.
Лойиҳанинг мақсадга мувофиқлиги
Tibbiyot Dunyosi лабораторияси, жаҳондаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг тахлилларни юқори аниқликда ўтказишга имкон берувчи ускуналари билан жихозланган. Ускуналарга, пациентни рўйҳатга олиш вақтида унга штрих-кодини ўзлаштириб берадиган ва маълумот сир тутилишини ҳамда ишлов берилган тахлил натижаларини унинг олинган жойига электрон тарзда жўнатишни таъминлайдиган ЛАТ *(ЛИС) дастури орқали хизмат кўрсатилади ва инсон факторлари билан боғлиқ бўлган хатоликлар эҳтимолини истисно қилади.
Аналитик синфга мансуб зарур лаборатория ва диагностика ускуналарининг мавжуд эмаслиги сабабли бундай юқори даражадаги диагностикани давлат касалхоналари ва шифохоналарида ўтказиш имконияти йўқ.
Бундан ташқари, пациент турар жойига тегишли тиббиёт муассасаси қошидаги тахлил йиғиш нуқтаси даволовчи врач йўлланма берган ташқаридаги лабораторияларга бориб тахлил топшириш ва натижаларини олиш учун пациент сарфлайдиган вақтини камайтиради — пациент икки марта лабораторияга бориши ва ўзининг врачи қабулига яна қайтишига тўғри келмайди.
Тахлиллар йиғиш нуқталарида биз фақат касалхона ва шифохона ўзи мустақил амалга ошира олмайдиган тахлил турларини таклиф этамиз. Бунда ўтказилаётган тахлиллар с ифати ва рақобатбардошлигини назоратга олиш енгил бўлади. Бизнинг режаларимизда — тиббиёт муассасаларига, биоматериаллар йиғиш олиб бориладиган худудда баҳоли қудрат ёрдам кўрсатишдир.
- Кўрсатадиган хизматларимиз хажмининг 2 фоизи миқдорида бепул тахлиллар ўтказиш;
- Лабораторияларни жихозлаш учун — 50 млн.сўмлик беғараз лаборатория материаллари;
- Шпателлардан фойдаланадиган тиббиёт муассасалари учун йилда бир марта акция — 234 млн.сўмлик 1 000 000 шпателелларни беғараз бериш;
- Тиббиёт персоналининг касалланиш эҳтимолини камайтириш учун игна кесгич ва игна йиғувчилар билан бепул таъминлаш;
- В гепатити юқиши эҳтимолига мойил ДПМ тиббиёт персоналини бепул вакциналаш;
- ДПМ оғир касаллари учун тахлилларни жойида олиш ва зудлик билан натижаларини тақдим этиш;
- Соғликни сақлаш тизимидаги турли йўналишлар врачлари учун машҳур олимлар иштирокида семинарлар ташкиллаштириш.
Тошкент ва Тошкент вилояти ДПМ қошидаги тахлиллар йиғиш пунктлари фаолиятидан олинган фойданинг бир қисмини биз, амалга оширилиши юқумли ва вирусли касалликларнинг тарқалишига қарши самарали курашишга имкон берувчи, Республика учун ижтимоий -муҳим бўлган лойиҳа, тиббий чиқиндиларни йўқ қилиш бўйича бешта инсинератор билан жихозланган иккита станция ишини молиялаштириш учун сарфлашни режалаштирмоқдамиз.